08.12.2020 13:50
9091
«Манчестер Юнайтед» титул ҳомийси Роналду трансферини молиялаштиришга тайёр

«Манчестер Юнайтед» клуби титул ҳомийси Chevrolet «Ювентус» форварди Криштиану Роналдунинг Англияга қайтармоқчи, дея хабар бермоқда Auto Esporte.

Манбанинг ёзишича, Chevrolet Манчестер клубига Роналдунинг трансферини амалга оширишда молиявий шартларни ўз бўйнига олишини маълум қилган. Криштианунинг «Юнайтед» сафига ўтиши молиявий жиҳатдан компанияга катта даромад келтириши тахмин қилинмоқда. Chevrolet вакилларининг қайд этишича, компаниянинг рақобатчиси саналмиш «Ювентус» титул ҳомийси Jeep айнан Роналду сабабли йилни катта фойда билан якунлаган.

Роналду 2003-2009 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» клубида тўп сурган. 2018 йилда «Реал»дан «Ювентус»га ўтган португалиялик форварднинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи А Серия жорий мавсумида 6 ўйинда 8та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар