07.12.2020 15:31
3553
Ўзбекистон кубоги. «Насаф» 115-дақиқадаги гол эвазига «Андижон»ни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги дастлабки учрашув «Андижон» ҳамда «Насаф» клублари ўртасида кечди.

Суперлига баҳсидан фарқли ўлароқ, икки жамоа ҳам ўйинда аралаш таркибда майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, жамоалар қўшимча иккита бўлимни ўтказишди.

Қўшимча таймнинг иккинчисига келиб Рўзиқул Бердиев жамоаси ҳисобни очди. 115-дақиқада қаршиликлар ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жарима зарбасидан етказилган тўпни дарвозага йўллади – 0:1.

Ушбу гол «Насаф»га водийда қийин ғалаба келтириш билан бирга Ўзбекистон кубоги чоракфинал йўлламасини ҳам тақдим этди.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
«Андижон» - «Насаф» - 0:1
Ҳакам
: Иброҳим Исмоилов
Гол: Ғолиб Ғайбуллаев, 115
«Андижон»: 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳмадов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 11.Сирож Мелиев (80.Шаҳбоз Жумабоев, 65), 17.Абдуллоҳ Олимов, 20.Асилбек Азизов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26. Муҳаммадкарим Тоҳиров, 28.Фарҳод Соҳибжонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 57).
«Насаф»: 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 10.Бобур Абдухолиқов (Файсал Траоре, 110), 14.Шароф Муҳитдинов, 15. Жўрабек Маннонов (19.Ҳусайин Норчаев, 60), 20.Ислом Кенжабоев (50.Шоҳмалик Комилов, 89), 22.Акмал Мозговой, 25.Муҳриддин Зоиров (77.Ойбек Бозоров, 60), 92.Умар Эшмуродов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар