07.12.2020 16:26
1742
«FourFourTwo» журнали Левандовскини йилнинг энг яхши футболчиси деб топди

«FourFourTwo» журнали 2020 йил якунларига кўра, йилнинг энг яхши футболчисини аниқлади.

Нашр талқинига кўра, «Бавария» клуби ва Польша миллий жамоаси форварди Роберт Левандовски йилнинг тенгсиз ўйинчиси деб топилди. Йил футболчисини аниқлашда 101 мамлакатнинг 101 нафар журналисти айнан Левандовскига овоз берган.

Маълумот учун, Роберт Левандовски 2020 йилги мавсумда «Бавария» билан Бундеслига, Германия кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар лигаси ҳамда Европа Суперкубогида ғолиб чиқди. Польшалик ҳужумчи ЕЧЛ, Бундеслига ва кубок баҳсларида энг яхши тўпурарга айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар