07.12.2020 18:47
4788
Эвра: «Жирунинг ягона муаммоси – у Жирудиньо эмаслигида»

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Франция миллий жамоаси собиқ футболчиси Патрис Эвра «Челси» клуби форварди Оливье Жируни мақтади.

«Ўйлашимча, Жирунинг ягона муаммоси – унинг исм-шарифида. Агар у Жиру эмас, Жирудиньо ёки шунга ўхшаш бўлганида уни кўпроқ қадрлашарди.

«Челси» форвардлари орасида менга айнан у етук ҳужумчидек кўринади. Жирунинг «Челси» ва Франция миллий жамоасидаги ўйини доим танқид қилинишини тушунмайман. Оливье «Арсенал»да ўйнаганида ҳам негадир доим танқид тошлари остида қоларди.

Унинг курашга доимо шайлиги менга ёқади. Қайсидир мураббий ўрнида бўлганимда ҳужум чизиғини айнан Жируга ишонган бўлардим. Ҳар сафар Жирунинг қайсидир клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги трансфер тўқимасини эшитсак-да, у ҳозир ҳам «Челси»даги энг кучли ҳужумчи», - дейди франциялик собиқ ҳимоячи.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсумда АПЛда 6 ўйинда битта голга муаллифлик қилган бўлса, ЕЧЛда 3 ўйинда 5та гол киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар