06.12.2020 10:22
5698
Тедеско Ўрунов ҳақида: «Рубин»нинг таклифи ҳеч нарсани англатмайди. Остон яхши ўйинчи, биз унга ишонамиз»

«Спартак» бош мураббийи Доменико Тедеско жамоа яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг «Рубин»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга жавоб берди. 

«Рубин»дан тушган таклиф? Ўрунов – «Спартак» ўйинчиси, унинг шартномаси бор. Остон жамоамизда эканлигидан хурсандмиз. У ҳали ёш бўлган яхши футболчи.

Кимдир таклиф билан чиққани ҳеч нарсани англатмайди. Чунки у «Спартак» футболчиси ва якунда нима бўлишини ҳам фақат клуб ҳал қилади. Ўрунов «Зенит» билан баҳсда асосий таркибга туширилганди. Бу менинг унга бўлган ишончимни билдиради ва унга ишонишда давом этаман.

«Зенит» билан ўйинда жароҳат олгач, кейин яна сафга қайтиб «Ростов»га қарши майдонга тушганди. Аммо ўшандан кейин жароҳати сабабли бироз вақт майдонга туша олмади. Охирги 2-3 ҳафта давомида эса жамоа билан бирга шуғулланмоқда, ниҳоят у «Тамбов»га қарши захирадан майдонга тушди. 

Биз унга ишонамиз, у яхши футболчи. Остон ишлашда давом этиши ва асосий таркиб учун курашиши керак. Ҳа, «Спартак»да асосий таркибга кириш қийин, аммо мен фақатгина бир марта имконият берадиган мураббийлардан эмасман. Аксинча, ҳар бир футболчини руҳлантиришга интиламан. Ўруновга жароҳати панд берди. Умид қиламанки, ҳаммаси ортда қолди ва у яна имкониятга эга бўлади», - дейди «Спартак» бош мураббийи Тедеско.

Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида 7 ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, у кубокда ҳам битта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар