06.12.2020 07:41
2839
Пирло: «Танаффусдан кейин ўзини қурбон қилиш «Юве»нинг қонида борлигини эсладик»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 10-туридан ўрин олган «Торино»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яккакурашларда ютқазаверсангиз, ўйинни бошқариш қийин бўлади. Жуда ҳаракатсиз эдик. Вазиятлар яратганда, жарима майдончасида камчилик эдик. 

Танаффусдан сўнг энг яхши ўйинни кўрсатиш ва ўзини қурбон қилиш «Ювентус»нинг қонида борлигини эсладик. Ҳамма ўйинчилар ҳам ҳар доим 100% кучини бера олмайди. Аммо захира футболчилари қатъиятлилик, динамизм ва ҳужумкорликни намойиш этишди, бу бизга ғалаба келтирди. 

«Ювентус»дек клуб ўйинни характер, матонат ва ғалабага очликсиз бошлай олмайди. Услуб ва сифатли ўйин, шу билан бирга қатъият ҳам бўлиши зарур. Бири иккинчисиз имконсиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар