05.12.2020 14:42
3405
Верратти, Неймар ва Мбаппе ЕЧЛ сабабли «ПСЖ» ўйинини ўтказиб юборишади

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги «МЮ» устидан эришилган ғалабадан (3:1) кейин аксарият футболчиларга дам беришга қарор қилган.

Le Parisien’нинг ёзишича, жамоа яримҳимоячиси Марко Верратти, ҳужумчилар Неймар ва Килиан Мбаппе Франция чемпионати 13-тури доирасидаги «Монпелье»га қарши майдонга тушмайди. 

Қайд этилишича, бош мураббий ушбу футболчиларнинг Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги 8 декабрь кунги «ПСЖ»нинг «Истанбул»га қарши ўйинига яхшироқ тайёргарлик кўриши учун дам беришга қарор қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар