05.12.2020 16:13
18816
Остон Ўрунов январда «Спартак»ни тарк этиши мумкин. Унга бошқа клубдан таклиф бор

«Спартак» клуби директори Шамил Газизов жамоани тарк этгач, Москва клубидан Остон Ўрунов ҳам кетиши ҳақида хабар қилинмоқда.

«Бизнес Online» нашрининг ёзишича, Қозоннинг «Рубин» клуби «Спартак»ка ўзбекистонлик яримҳимоячи трансфери масаласида таклиф билан чиққан. Манбанинг ёзишича, Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Рубин» 19 ёшли Остон Ўруновни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, «Рубин» ёздаёқ Ўруновни «Уфа»дан сотиб олиш учун 2 миллион евро таклиф қилган, аммо унгача «Уфа» собиқ директори Шамил Газизов 1,5 миллион евро трансфер пули эвазига Остон Ўруновни ўз жамоаси «Спартак»ка олиб ўтган. Шунга қарамай, «Рубин» Ўруновга қизиқишда давом этмоқда. 

Маълумот учун, Ўрунов Россия Премьер-лигаси жорий мавсумида «Спартак» сафида 6 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар