04.12.2020 10:36
5867
Рабьо Роналдунинг 750-голи ҳақида: «Ҳозир буни нишонлайдиган вақт эмас»

«Ювентус» яримҳимоячиси Андре Рабьо жамоадоши Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги 750-голини урганига ўз муносабатини билдирди.

«Бу психологик жиҳатдан ва Чемпионлар Лигасида йўлимизни давом эттираётганимиз нуқтайи назаридан ҳам яхши натижа. 
«Барселона»га қарши гуруҳдаги сўнгги ўйин бизни биринчи ўринга умидлантирмоқда. Бу – финалга тенг ўйин.

Криштиану Роналдунинг 750-голини нишонламадик. Ҳозир буни ташкил этиш қийин. Кўплаб ўйинлар ўтказамиз ва бу катта куч талаб қилади. Ҳозир базм вақти эмас», – дея Рабьонинг сўзларини келтиради Sky Sports Italia.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан «Ювентус» 12 очко билан 2-ўринни эгаллаб турди. Турин клуби 6-турни сафарда пешқадам «Барселона»га (15 очко) қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар