04.12.2020 10:05
6167
«Челси» қишда икки марказий ҳимоячисини сотишга тайёр

«Челси» қишки трансферлар ойнасида икки марказий ҳимоячиси билан хайрлашишни мақсад қилган.

ESPN'нинг хабарига кўра, бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоадаги марказий ҳимоячилар сонини камайтирмоқчи, шу сабабли Антонио Рюдигер ва Фикайо Томори трансферга қўйилади.

Аввалроқ германиялик ҳимоячига «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Бу мавсумда Рюдигер ва Томори АПЛда биттадан ўйинда майдонга тушишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар