03.12.2020 22:31
10542
Жоан Лапорта Неймарнинг Месси ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

«Барселона» собиқ президенти, янги сайловларда президентлик учун ўз номзодини қўйган Жоан Лапорта «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймарнинг Месси билан яна бир клубда тўп сурмоқчи эканлиги ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

«Неймарнинг гапларини яхши тушундим. Аммо ўз тажрибамдан келиб чиқиб, жамоага таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолат ҳақида ҳеч нарса демайман. Мен учун Неймарнинг гапи янгилик эмас, чунки улар Месси билан яхши дўст саналишади. 

Аввал Месси билан доимий алоқада эдим, аммо яқин орада у билан гаплашганимиз йўқ. Лео билан янги шартномани муҳокама қилиш учун мен клуб президенти бўлишим керак. Ўшанда унга шартнома таклиф қилардим. Лео менинг бир сўзли инсон эканлигимни яхши билади. Месси клуб учун спорт нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодий жиҳат ҳам катта таъсир қилувчи футболчи. У жуда катта сармоя. Лео «Барса»да бўлишни истайди ва унга ёрдам беришга тайёрман. Унинг клубдаги фаолияти аввалгидек чиройли давом этиши керак. Шунга қарамай, Месси клубдан кетса, «Барса» яшашда давом этарди, деган фикрдаман. Аммо унинг қолиши клуб учун яхшироқ», - дейди Лапорта AS нашрига.

Аввалроқ, Неймар Месси билан кейинги йил яна бир жамоада тўп суришга қарши эмаслиги ҳақида гапирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар