03.12.2020 07:13
8403
Неймар: «Яна Месси билан ўйнашни хоҳлайман ва буни келаси мавсумда амалга оширишимиз керак»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар собиқ жамоадоши, «Барселона» форварди Лионель Месси билан яна ўйнашни хоҳлаётганини маълум қилди.

«Месси билан бирга ўйнашдан яна завқ олиш учун у билан бир жамоада бўлишни хоҳлайман. Бу борада муаммо бўлмаслигига аминман. У билан ўйнамоқчиман ва буни келаси мавсумда амалга оширишимизга ишонаман», – дея Неймарнинг сўзларини келтиради Маrca.

Ўтган ёзда Месси Каталония клуби билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга уринди. Аммо охир-оқибат амалдаги шартномаси якунигача «Барселона»да қолишга рози бўлди. Унинг клуб билан тузган битими 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар