03.12.2020 17:59
5827
Неймар Месси билан яна бирга тўп суриш ҳақида гапирди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар «МЮ»га қарши ўйиндан (3:1) кейин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан яна бирга тўп суришга қарши эмаслиги ҳақида гапирди.

«Месси билан яна бирга тўп суриб, роҳатланишни истардим. Биз қайси жамоада бирга тўп суришимиз мумкин? У менинг нуқтамда тўп суриши мумкин, бу мен учун муаммо бўлмайди. Кейинги йилда бу иш амалга ошиши керак», - дея форварднинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Маълумот учун, Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланса, Неймарнинг «ПСЖ» билан келишуви 2022 йил ёзида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ва Месси 2013-2017 йиллар давомида Каталония клубида бирга тўп сурган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар