03.12.2020 07:15
2343
Клиши Швейцария клубига ўтди

«Серветт» ҳимоячи Гаэль Клишини ўз сафига қўшиб олди.

35 ёшли француз Швейцария клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 3-рақам остида ҳаракат қилади.

Трансфернинг амалга ошишида Клишининг «Арсенал»даги собиқ жамоадоши, ҳозирда «Серветт» спорт директори вазифасини бажараётган Филипп Сендерос муҳим роль ўйнади. 

Маълумот учун, ҳимоячи фаолияти давомида «Арсенал»дан ташқари, «Манчестер Сити», «Истанбул» ва «Кан» клубларида ҳам ўйнаган. Шунингдек, у Франция миллий жамоасида 20та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар