01.12.2020 16:12
11009
Про лига. «Турон» - Суперлигада! «Олтин ўйин»да «Нефтчи» Фарғонада мағлуб этилди

Про лигада мавсумнинг сўнгги ўйинида «Нефтчи» Фарғонада «Турон»га мағлуб бўлди. Яйпай клуби ўз тарихида илк марта Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу баҳсда Про лига жорий мавсуми ғолиби ҳамда Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма эгасига айланадиган жамоа номи маълум бўларди. Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида минглаб мухлислар қаршисида ўтган баҳснинг 16-дақиқасида меҳмонлар яримҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов пенальтидан фойдалана олмаган бўлса-да, захирадан майдонга тушган Асилбек Қаюмов 81-дақиқада «Турон»га ўз тарихидаги энг муҳим ғалабани келтирувчи гол муаллифига айланди – 0:1.

Афсуски, водийдаги учрашув якунида «Нефтчи» футболчилари мағлубият аламини майдондаги учинчи жамоадан олишди. Энг ачинарлиси, «Нефтчи» мухлислари ҳам стадионга тушиб ҳакамларга ташланишди. Тартибни сақлаш ходимлари ёрдамида ҳакамлар майдонни тарк этишди. Аслида эса Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ўйинни яхши бошқарган эди.

Муҳим ғалаба эвазига Исломбек Исмоилов бошчилигидаги «Турон» клуби очколари сонини 38тага етказиб, 37 очкога эга «Нефтчи»дан ўзиб, 1-ўринни эгаллаш билан бирга ўз тарихида илк марта Суперлигага йўлланма олди. 

«Нефтчи» эса Суперлигада 13-ўрин эгасига қарши плей-офф баҳсидан аввал ЎФА ва ПФЛ томонидан жиддий жазога тортилиши мумкин. Ҳар ҳолда Фарғона клубининг мағлубиятга чида олмай, ҳакамларга ташланиши оқлаб бўлмас ҳаракат.

Про лига. 20-тур. 1 декабрь
«Нефтчи» – «Турон» - 0:1
Фарғона, «Истиқлол» стадиони.
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Гол: Асилбек Қаюмов, 81.
«Нефтчи»: 35. Шерзод Абдураимов, 4. Миржалол Неъматов, 9. Отабек Зокиров, 10. Ислом Тошпўлатов,  13. Жамшид Қобулов , 17.Достонбек Тошматов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Эрматов, 27.Достон Авазбеков, 34.Рустам Абдухамидов, 38.Умар Адҳамзода 
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев 6. Муҳаммадазиз Обиджонов, 7. Мансур Саидов, 9. Отабек Зокиров, 31. Павел Смоляченко, 77. Санжарбек Зокиров, 93.  Анвар Ҳожимирзаев.

«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Суннатилло Эрматов, 5.Ойбек Аҳматов, 10.Жавоҳир Соҳибов, 14.Дониёр Исмоилов, 17.Достон Мелиқўзиев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 22.Ғолиб Сарибоев, 25.Исмоил Охунжонов, 77.Билол Тошмирзаев.
Захира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 59.Амал Шавкетов, 7.Умид Қодиров, 8. Баҳодир Акрамов, 11.Асилбек Қаюмов, 15.Шоҳрух Холматов, 23.Хуршидбек Асқаралиев, 71.Миржалол Мирзаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар