30.11.2020 23:04
8497
«Ювентус» футболчилари Пирлодан норози

«Ювентус» футболчилари жамоа бош мураббийи Андреа Пирлонинг устидан шикоят қилишмоқда, деб хабар беради Corriere della Sera.

Манбага кўра, Пирло улар билан тактик жиҳатларни муҳокама қилмайди, бу эса кўрсатмаларни нотўғри тушунишга олиб келади.

Тактик нюансларни Пирлонинг ёрдамчиси Игорь Тудор муҳокама қилади. Ўйин пайтидаги кўрсатмаларни эса Роберто Баронио беради. 

Баъзи ўйинчилар бош мураббий ўз вазифаларни ёрдамчиларига берганидан норози. Хусусан, яримҳимоячилар Деян Кулусевски ва Пауло Дибала ҳар доим ҳам мураббий улардан нимани талаб қилаётганини тушуна олишмайди.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серияда 9-турдан сўнг 17 очко тўплаб, турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар