30.11.2020 10:49
6673
Рой Кин Де Хеани танқид қилди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Рой Кин жамоа дарвозабони Давид Де Хеани танқид қилди.

«Де Хеа бу мавсумда бироз яхшироқ ўйнай бошлади. Ўйлашимча, бунга Дин Ҳендерсоннинг қайтиши таъсир қилган. Энди муносиб рақобат мавжуд. Улар ҳар куни машғулотларда бир-бирларининг кўзларига қарашлари мумкин.

Де Хеа биладики, агар у сўнгги йилларда бўлганидек тез-тез хато қилса, ўрнини Ҳендерсон эгаллайди. 

Сўнгги пайтларда унинг формаси яхшиланди. Аммо у ҳали ҳам етарли даражада ишламайди ва кўпроқ статистика ҳақида гапиради.

Унинг юқори қийматли шартномаси бор. Давиднинг хатолари туфайли жамоа кўплаб очколар йўқотди. У 10 йил ичида фақат бир бор АПЛ ғолиблигини қўлга киритди. Баъзан у савиясиз ҳимоячилар билан ўйнаган, аммо дарвозабонлик – унинг вазифаси. 

У бир нечта сейвларни амалга оширганда, одамлар уни ҳаддан ташқари кўкка кўтаришади», – дея Киннинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар