29.11.2020 09:19
3972
Теглар
Неймар Ибраҳимовичнинг рекордини янгилади

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар парижликларнинг собиқ форварди, ҳозирда «Милан»да ўйнаётган Златан Ибраҳимовичнинг рекордини янгилади. 

Stats Foot'нинг ёзишича, бразилиялик вингер «ПСЖ» сафида 50та гол учун энг кам ўйин сарфлаган футболчига айланди. Швециялик ўйинчига эса 50та гол учун 59та баҳс керак бўлганди.

Умуман Франция чемпионатида 50та тўп киритиш учун энг кам ўйин сарфлаган футболчилар Гуннар Андерсон («Марсель», 53 ўйин) ва Йосип Скоблардир («Марсель», 54 ўйин).

Маълумот учун, Неймар бу мавсумда Лига 1да 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар