29.11.2020 10:56
8617
Майк Тайсон ва Рой Жонс жангида ғолиб аниқланмади

Лос-Анжелесда узоқ кутилган бокс афсоналари ўртасидаги жанг ўтказилди.

Бокс кечасининг марказий жангида оғир вазнли собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ва 4 вазн собиқ чемпиони Рой Жонс (66-9, 47 КО) ўзаро рингга тушишди.

54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс ўртасидаги жанг тўлиқ 8 раунд давом этиб,  жангда ҳакамлар узоқ баҳслардан сўнг дуранг натижа қайд этилганини эълон қилишди.

Шунга қарамай, Тайсон у ғолиб бўлганини айтиб, дурангдан норозилигини билдирган бўлса, Жонс натижадан қониққанлигини яширмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар