28.11.2020 09:54
5211
Лэмпард: «Кейн ва Сон жуфтлиги мен билан Дрогбанинг рекордини муаммосиз янгилашади»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши ўйин олдидан «шпорлар» ҳужумчилари Ҳарри Кейн ва Сон Ҳён Миннинг жуфтликда урилган голлар бўйича рекордни янгилашлари эҳтимолини юқори баҳолади. 

Эслатиб ўтамиз, АПЛда энг кўп тўп киритган жуфтлик «Челси»нинг собиқ ўйинчилари Фрэнк Лэмпард ва Дидье Дрогба ҳисобланади –36 гол. Кейн ва Сон жуфтлиги эса 29та голда бир-бирларига ассистентлик қилишган.

«Кейн ва Сон, албатта, бизнинг рекордимизга хавф солади. Ўйлашимча, улар рекордни муаммосиз янгилашади. Бунга шубҳа қилмайман. Дидье билан ўрнатган натижамиздан фахрлансак арзийди, аммо бу футбол. Юқори даражали ўйинчилар доим рекордларни забт этишади.

«Тоттенҳэм»нинг ҳужуми қандай хавф туғдиришини биламан. Улар кўрсатаётган натижаларга қаранг. Улар ўзаро тушуниб, аниқ ҳаракат қилишмоқда», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Goal.

«Челси» – «Тоттенҳэм» баҳси эртага, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. 9-турдан кейин «Тоттенҳэм» 20 очко билан 1-ўринни, «Челси» 18 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар