28.11.2020 09:49
3604
Алекс Фергюсон: «Рэшфорд билан фахрланамиз»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози сэр Алекс Фергюсон манкуниаликлар ҳужумчиси Маркус Рэшфордни фаол ижтимоий позицияси учун ҳурмат қилишини айтди.

«Қанча бола бепул овқатга муҳтожлигини билиб ҳайрон қоласиз. Маркус Рэшфорд ушбу муаммога бутун Англия бўйлаб эътибор берди. У қилган иш ажойиб эди ва биз ҳаммамиз у билан фахрланамиз.

Футбол уни ўзгартиргани йўқ. Спортда пул ва шон-шараф одамларни ўзгартириши мумкинлиги хавфи мавжуд. Аммо гап Рэшфорд ҳақида эмас. Бу йигит атиги 23 ёшда бўлишига қарамай, жуда яхши иш қилди», – дея шотландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, Рэшфорд Фергюсон қўл остида ўйнамаган. У афсонавий мураббий фаолиятини якунлаганидан 3 йил ўтиб «МЮ»да дебют қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар