27.11.2020 22:15
13934
ОФК Марказий Осиёнинг энг машҳур клубини аниқламоқда. Рўйхатдан Ўзбекистоннинг 4 клуби жой олган

ОФК расмий сайти Марказий Осиёнинг энг машҳур клубини аниқлаш борасида сўровнома ўтказмоқда.

Марказий Осиёнинг 10та клуби жой олган сўровномадаги 4та клуб – Ўзбекистон жамоалари саналади. Жумладан, ОФК Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Бунёдкор», Қаршининг «Насаф» ҳамда Наманганнинг «Навбаҳор» клубларини ўнлик рўйхатига киритган. 

Шунингдек, Тожикистоннинг уч клуби - «Истиқлол» (Душанбе), «Равшан» (Кўлоб), «Истаравшон» (Ўратепа), Қирғизистоннинг икки - «Дордой» (Бишкек), «Олой» (Ўш), Туркманистондан эса бир клуб - «Олтин аср» (Ашхобод) жамоаси рўйхатдан жой олган.

ОФК расмий сайтида овоз бериш жараёни бошланган ва 1 декабрга қадар давом этади. Қуйидаги манзилга ўтиб, «Марказий Осиёнинг энг машҳур клуби қайси?» сўровномасида иштирок этиб, севимли клубингизга овоз беришингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар