26.11.2020 08:30
2645
Темур Кападзе: «Ёшлигимизда «Марадонаман» деб юрардик»

Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе 25 ноябрь куни вафот этган жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Марадонанинг вафотини бутун дунё футболи учун йўқотиш деб биламан. Ёшлигимизда «Марадонаман» деб юрардик. Уни Пеле билан бирга «Футбол қироли» деб билардик. Англия миллий жамоасининг бир нечта футболчиларини алдаб ўтиб киритган тўпи, қўлида урган голи ва финтларини эсдан чиқариш мумкин эмас.

Ҳозирги ёшлар уни танимас, улар Месси ва Роналдуни билишади. Лекин бизнинг давримизда ван Бастен, Клюйверт, Зидан ва бошқалар бор эди. Марадона ўз ўрнига эга эди. Биз ушбу афсоналарни кўриб, катта бўлганмиз. Марадона каби футболчилар тарихда қолади. У ҳеч қачон унутилмайди», – дейди Кападзе Tribuna.uz мухбирига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар