26.11.2020 00:00
5473
Месси: «Диего биз билан қолади, чунки у абадий»

«Барселона» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган ҳамюрти, футбол афсонаси Диего Марадона ҳақида фикр билдирди.

«Бу – барча аргентиналиклар ва футбол учун жуда қайғули кун. У кетди, лекин биз билан қолади. Чунки у абадийдир.

У билан бошимдан кечирган ажойиб дақиқаларни доимо эслайман. Унинг оиласи ва дўстларига ҳамдардлик билдираман. Руҳинг ором олсин», – деб ёзади Месси «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар