26.11.2020 08:48
7747
Левандовски Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди

«Бавария» ЕЧЛнинг 4-турида «Зальцбург» (3:1) устидан ғалаба қозонди. Мюнхенликларнинг биринчи голига Роберт Левандовски муаллифлик қилди.

Opta'нинг ёзишича, польшалик ҳужумчининг Чемпионлар Лигасидаги голлари 71тага етди ва у турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турган «Реал» афсонаси Раулга етиб олди. Таққослаш учун, 71та гол учун Раулга 142та баҳс керак бўлган, Левандовски эса бу натижага 94-ўйинида эришди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛдаги энг яхши тўпурар «Ювентус» форварди Криштиану Роналду саналади – 131 гол. Иккинчи ўриндан 118 гол билан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўрин олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар