26.11.2020 20:06
9146
«Интер» «Реал» билан ўйинда четлатилган Артуро Видални жаримага тортади

Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Интер» ўз майдонида «Реал»га мағлубиятга учраб (0:2), гуруҳдан чиқиш имкониятини деярли йўқотди.

Ушбу баҳсда миланликлар яримҳимоячиси Артуро Видаль биринчи бўлимдаёқ майдондан четлатилди. Чилилик футболчи ҳакамдан пенальти белгилашни талаб қилиб тортишгани учун огоҳлантирилганига қарамай, ўзини боса олмагани учун иккинчи сариқ карточка билан ҳам “сийланиб” майдондан четлатилди. 

La Gazzetta dello Sport’нинг ёзишича, клуб биринчи бўлимдаги ушбу вазиятда қизил карточка олиб, муҳим баҳсда жамоасини қийин вазиятга тушириб қўйган Артуро Видални жаримага тортишга қарор қилган. 

Маълумот учун, Антонио Конте бошчилигидаги «Интер» ЕЧЛ 4-туридан кейин 2 очко жамғариб, гуруҳда сўнгги 4-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги ўйинда «Боруссия»га қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар