25.11.2020 10:43
3207
Мората Чемпионлар Лигасидаги энг яхши натижасини такрорлади

«Ювентус» EЧЛнинг 4-турида «Ференцварош»ни (2:1) мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Ғалаба тўпини 90+2-дақиқада Альварo Мората киритди.

Opta Sports'нинг ёзишича, 4та турда 5та гол урган испаниялик футболчи Чемпионлар Лигасидаги энг яхши натижасини такрорлади. У 2014/15 йилги мавсумда ҳам ушбу турнирда 5та тўп киритган. Аммо ўшанда ҳужумчи учун 12та ўйин керак бўлган. 

Турин клуби плей-оффга чиққани, шунингдек, гуруҳ босқичида яна икки ўйин борлиги инобатга олинса, Моратада ўзининг энг яхши натижасини янгилаш имконияти мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар