25.11.2020 22:26
2265
Абрамов: «Марадонанинг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини, айниқса, инглизларга урган голларини эсдан чиқармаймиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона хақида ўз фикрларини билдирди.

«Аввало, Марадонанинг ўлими кутилмаган ҳолат бўлди. У ҳали жуда ёш эди. Яқиндагина 60 ёшни қаршилаганди. Пеленинг ўйинларини кўрмаганмиз, аммо Марадонани кузатганмиз, ундан ўрганганмиз. 

Марадонанинг жаҳон чемпионатидаги ҳаракатларини, айниқса, инглизларга урган голларини доим эслаймиз. У ўзига хос эди. Ҳозир бундай ҳаракатларни Мессида ҳар куни кўрамиз, лекин у пайтда юлдузларни, асосан, жаҳон чемпионатларида кўрардик. Совет Иттифоқи даврида жахон ва Европа чемпионатлари камдан кам трансляция қилинарди. Шундай машҳур футбол юлдузи, маълум бир даврни белгилаб берган афсона вафот этгани қайғули», – дейди Абрамов Tribuna.uz мухбирига.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар