24.11.2020 16:06
5879
Про лига. «Турон» «Шўртан»ни мағлуб этди. Суперлига йўлланмаси соҳиби «Нефтчи»га қарши сўнгги турда маълум бўлади

Про лига 19-тури доирасидаги «Турон» - «Шўртан» баҳсида мезбонлар муҳим ғалабага эришишди.

Учрашувда Отабек Ҳайдаров ва Шукурали Пўлатовнинг голи «Турон»га навбатдаги уч очкони тақдим этди. Натижада сўнгги 20-тур олдидан «Турон» ҳам Суперлигага тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Сўнгги турда Фарғонада ўтадиган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалаба «Турон»га Суперлига йўлланмасини тақдим этади. Дуранг натижа эса «Нефтчи»ни Суперлигага олиб чиқади.

Маълумот учун, Про лигада 2-ўринни эгаллаган жамоа ўз майдонида Суперлигада 13-ўринни олган клубга қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

Про лига. 19-тур. 
24 ноябрь (сешанба)
«Турон» - «Шўртан» - 2:0
Ҳакам
: Ғайрат Жўраев
Голлар: Отабек Ҳайдаров 4 пенальтидан, Шукурали Пўлатов 72.
«Турон»: 1. Мирзоҳид Жалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Суннатилло Эрматов, 5. Ойбек Ахмадов, 9.Отабек Ҳайдаров, 14.Дониёр Исмоилов,17. Достонбек Мелиқўзиев, 18.Аслиддин Тоштемиров, 25.Исмоилжон Охунжонов, 77.Билолхон Тошмирзаев.
«Шўртан»: 16.Акмал Раҳимов, 5. Элбек Отақулов, 8. Шамсиддин Саъдуллаев, 9.Худоёрхон Саъдуллаев, 14. Шокир Йўлдошев, 17.Элёр Омонжонов, 24. Бекзод Сувонов, 28. Санжар Тўрақулов, 29. Жаҳонгир Қурбонбоев, 34. Шаҳбоз Жўраев, 97. Фахриддин Алимов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар