24.11.2020 15:31
9300
«Барселона» жароҳат олган Пикега ўринбосар топди

«Барселона» клуби «Валенсия»ни тарк этган аргентиналик ҳимоячи Эсекьель Гарайни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда AS нашри.

Манбанинг ёзишича, Каталония клуби жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан жамоа ҳимоячиси Жерар Пике ўрнига Гарайни таклиф этмоқчи. 34 ёшли аргентиналик ҳозирда жамоасиз ҳисобланади. Гарай ёзда «Валенсия»ни тарк этгач, янги жамоа топа олмаганди.

Маълумот учун, Пике «Атлетико»га қарши баҳснинг 62-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Тиббий текширувлар 33 ёшли футболчи ўнг оёқ тиззасининг хочсимон пайлари узилганини кўрсатган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар