23.11.2020 19:29
4044
Роналду Пирло билан яхши муносабати сабабли «Юве»дан кетмоқчи эмас

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин трансфер ойнасида Турин клубини тарк этмоқчи эмас, дея хабар бермоқда Tuttosport.

Манбанинг ёзишича, 35 ёшли португалиялик форвард жамоа бош мураббийи Андреа Пирло билан жуда яхши муносабатда эканлиги боис шартномаси якунигача ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. Қайд этилишича, Роналду Зидан билан қандай яқин муносабат ўрнатган бўлса, Пирло билан ҳам ҳозирда ажойиб муносабат ўрнатган. У жамоа ичида ҳам италиялик мураббийни қўллаб-қувватламоқда.

Аввалроқ, Роналду «Ювентус»дан «ПСЖ» ёки «МЮ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Роналдунинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Роналду А Сериянинг 5 ўйинида 8та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар