23.11.2020 21:18
4149
Теглар
Англияда мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилди. Ҳудудлар уч қисмга бўлиниб, томошабинлар сони чекланади

Буюк Британия ҳукумати 2 декабрь кунидан бошлаб мамлакатда коронавирус бўйича жорий қилинган локдаун бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Коронавирус хавфи даражаси энг паст бўлган ҳудудларда стадионларда ўтадиган спорт мусобақалари ва тадбирларига 4 минг нафаргача мухлислар киритилишига рухсат берилади. Бу борада Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тез орада баёнот билан чиқиш қилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, мамлакат коронавирус хавфи даражаси бўйича уч хил ҳудудга бўлинади. Инфекция юқтирганлар сони нисбатан кўп бўлган ҳудудда футбол учрашувлари томошабинсиз ўтишда давом этса, ўрта даражадаги ҳудудларда 2 минг нафаргача мухлислар ўйингоҳга киритилади. Хавф даражаси паст бўлган ҳудудлардаги ўйинларда эса 4 минг нафаргача томошабинлар ўйингоҳга киришига рухсат этилади.

Аввалроқ, Англия Премьер-лигасининг аксарият клублари молиявий ҳолат туфайли томошабинларни стадионга қайтишга рухсат этилиши масаласида ҳукуматга мурожаат билан чиққан эди. 

Маълумот учун, Англияда томошабинлар коронавирус хавфи туфайли март ойидан буён стадионларга киритилмаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар