22.11.2020 10:54
17559
Пирло: «Роналдуга фақат бир маслаҳат бера оламан»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 8-тури доирасида «Кальяри» (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва дубль қайд этган шогирди Криштиану Роналдуга маслаҳат берди.

«Ўйинни жуда яхши назорат қилдик, айниқса, биринчи бўлимда. Ўзимизга бўлган ишончни ошириш учун худди шундай ўйин керак эди. Футболчилар миллий жамоалар баҳсларидан қайтиб келганида ҳар доим диққатни жамлаш қийин, аммо биз кайфиятни тўғри ушлаб туриш учун яхши ишладик. 

Роналду – буюк профессионал. У атрофидагиларга ўйинларда ҳам, машғулотларда ҳам ўрнак бўлмоқда. Мен унга бера оладиган ягона масалаҳат: шу руҳда давом эт», – дея Пирлодан иқтибос келтиради DAZN.

Ғалабадан сўнг Турин клуби очколарини 16тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар