22.11.2020 09:15
6829
«Барселона» Пикенинг жароҳати ҳақида баёнот берди

«Барселона» расмий сайти Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Атлетико»га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олган ҳимоячилар Жерар Пике ва Сержи Робертонинг ҳолати ҳақида маълумот берди. 

Эслатиб ўтамиз, Пике иккинчи бўлим ўрталарида рақиб яримҳимоячиси Анхель Корреа билан тўқнашиб, жароҳат олди. У майдонни шифокорлар ёрдамида кўзида ёш билан тарк этди.

«Жерар Пикенинг ўнг тиззасида чўзилиш бор. Ҳимоячи қўшимча текширувларни кутмоқда. Сержи Роберто эса ўнг сонидан жароҳат олди ва у ҳам кейинги кўрикни кутмоқда», – дейилади клуб расмий сайтида.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лигада 11 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар