21.11.2020 04:43
5932
Теглар
Лига 1. «Монако» «ПСЖ» устидан иродали ғалабага эришди, «Ренн» ўз уйида ютқазди

Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган дастлабки икки ўйин бўлиб ўтди.

Пешқадам «ПСЖ» сафарда «Монако» билан баҳс юритди. Биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда қолаётган мезбонлар якунда камбэк қилиб, ғалабани илиб кетишди. Мбаппенинг дублига монегаскликлардан Фолланд (2та) ва Фабрегас жавоб берди.

Мағлубиятга қарамай, «ПСЖ» 24 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. «Монако» эса очколарини 20тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди.

Турнинг яна бир ўйинида «Ренн» кутилмаганда ўз уйида «Бордо»га ютқазиб қўйди. 

Лига 1, 11-тур, 20 ноябрь

Монако – ПСЖ 3:2
Голлар: Фолланд (52, 65), Фабрегас (84, пенальти) – Мбаппе (25, 37 пенальти).
Монако – Манноне, Бадиашиле, Матсима, Балло-Туре (Кайо Энрике, 46), Дисаси, Диоп (Йоветич, 90+2), Фофана, Желсон Мартинш, Тчуамени (Флорентину, 90), Жеббель (Фабрегас, 46), Фолланд. 
ПСЖ – Навас, Дагба, Диалло, Кимпембе, Курзава (Баккер, 68), Данилу Перейра (Паредес, 68), Сарабия, Ди Мария (Неймар, 60), Рафинья (Флоренци, 85), Кен, Мбаппе (Руис-Атиль, 68).
Четлатиш: Диалло (84).

Ренн – Бордо 0:1
Гол: Бин Арфа (37).
Ренн – Гомис, Агерд, Да Сильва, Трюффер, Соппи (Траоре, 59), Бурижо, Камавинга, Терье (Юну, 59), Те (Гбоо, 70), Дель Кастильо (Доку, 58), Гирасси (Ньянг, 77). 
Бордо – Костиль, Кватенг, Бесс, Косьельни, Сабали, Отавио, Башич, Бин Арфа (Адли, 76), Зеркан (Траоре, 60), Калу (Уден, 59), Мажа (Бриан, 60).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар