20.11.2020 09:36
3550
«Милан» ҳужумчиси 2 ҳафтага сафдан чиқди

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау Португалия U-21 миллий жамоасида жароҳат олиб, 2 ҳафтага сафдан чиқди, деб ёзади Football Italia.

21 ёшли футболчи Нидерландияга (2:1) қарши баҳда сон мушакларидан жароҳат олди. Унинг қачон майдонга қайтиши 10 кундан сўнг бўладиган қайта тиббий кўрикдан кейин маълум бўлади. 

Маълумот ўрнида, Леау «Милан»га 2019 йили 23 млн евро эвазига «Лилль»дан ўтган. У бу мавсумда барча турнирлар доирасида 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар