«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 9-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйин олдидан жамоасидаги жароҳатланган футболчилар ҳақида маълумот берди.
«Пулишич «Ньюкасл» билан ўйинга тайёр эмас, аммо у аста-секин формага қайтмоқда. Бу оддий жароҳат эмасди, шунинг учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз.
Ҳаверц қайтди. Унинг изоляцияси икки кун олдин тугади, аммо у икки ҳафталик танаффусдан сўнг формага кириш учун индивидуал машғулотларни бошлади.
Тиаго Силва миллий жамоасидан яқинда учиб келди. У «Ньюкасл» билан ўйинга бормаслиги ҳақида хабар юборди. Чунки у узоқ парвоздан чарчаган», – дея 42 ёшли мутахассиснинг сўзларини келтиради «аристократлар» расмий сайти.
«Ньюкасл» – «Челси» ўйини эртага, 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.