05.03.2024 20:08
1316
Теглар
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда қўшни Тожикистонга қарши иккинчи баҳсда паркетга тушди.

Бугунги ўртоқлик учрашувида ҳам Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги вакилларимиз рақибдан устун келишди – 3:2.

Футзал | Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Тожикистон – 3:2

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 21ʼ, Машраб Одилов 24ʼ, Элбек Тўлқинов 35ʼ —  Муҳаммаджон Шарипов 13ʼ, Умид Қўзиев 35ʼ

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз душанба кунги ўйинда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар