19.11.2020 19:59
2970
Теглар
Боатенг ёзда янги клубга ўтиши ҳақида: «Менга Лондон ва Париж ёқади»

«Бавария» ва Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг ёзда бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Бавария»нинг мен билан шартномани узайтирмаслиги ҳақидаги хабарлар хурсанд қилмаслиги аниқ. Буни аввало клуб билан маслаҳат қилмоқчи эдим, аммо ҳозирда бу мени ўйлантирмай қўйди. Чунки ҳар доим янги чақирувларга тайёр тураман ва ўзимни бошқа чемпионатда ҳам синаб кўришни истардим. 

Янги шаҳарлар, янги маданият ва одамлар билан танишишни хуш кўраман. Бир жойда узоқ вақт қолиш мен учун эмас. Лондон, Париж сингари шаҳарлар менга ёқади», - дейди германиялик ҳимоячи Bild билан суҳбатда.

Аввалроқ, Боатенгга Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳэм», Парижнинг «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар