18.11.2020 10:51
7646
Роналду миллий жамоадаги ғалабалар сони бўйича Хавини ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилди

Португалия миллий жамоаси Миллатлар Лигаси 6-турида Хорватия (3:2) устидан ғалаба қозонди. 

Португаллар сафида ҳужумчи Криштиану Роналду майдонга тушди ва миллий жамоадаги ғалабаларини 101тага етказди. 35 ёшли футболчи бу кўрсаткич борасида Испания миллий жамоаси яримҳимоячи Хавини (100) ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

Роналдудан олдинда ҳам испаниялик футболчилар ўрин олган: Серхио Рамос (129) ва Икер Касильяс (121).

Эслатиб ўтамиз, Португалия 13 очко билан ўз гуруҳида 2-поғонани эгаллади ва турнир яримфиналига чиқа олмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар