18.11.2020 18:40
5403
Рамос «ПСЖ»га ўтса, Неймар ва Мбаппе шартномани узайтиришга ваъда берган

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамосни жамоадоши сифатида кўрмоқчи.

Sport.es’нинг ёзишича, бразилиялик форвард «Реал» сардори Серхио Рамос билан гаплашиб, у Париж клубига келса, шартномасини узайтиришига ваъда берган. Қолаверса, Неймар Серхиони Мбаппенинг ҳам клубда қолишига ишонтирган.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мадрид жамоаси билан шартномасини узайтириш масаласида келишувга эриша олмаётган Серхио Рамосга йиллик 16 миллион евро маошли 3 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун эса As нашри Рамос ва «Реал» шартномани икки йилга узайтириш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар