18.11.2020 11:12
3121
Лёв: «Ҳозирги футболчиларга ишонамиз»

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар Лигаси доирасида Испанияга (0:6) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Иккинчи бўлимда индивидуал босим ўтказишга, гол уришга ва ўйинга қайтишга ҳаракат қилдик. Аммо испанлар яхшироқ ўйнашди. Улар тезкор ва аниқ эдилар. Имконият топа олмадик. Лекин миллий жамоага таклиф қилинган футболчиларга ишонамиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо сўнгги ўйинларда ўзимиз умид қилган нарсадан ортда қоляпмиз», – дея Лёвнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг Германия гуруҳда иккинчи ўринга тушди ва турнирнинг ҳал қилувчи босқичига чиқа олмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар