17.11.2020 19:18
2470
Швейцария – Украина учрашуви коронавирус туфайли бекор қилинди

Миллатлар лигаси 6-тури доирасида бугун, 17 ноябрь куни ўтказилиши керак бўлган «А» лига 4-гуруҳидаги Швейцария ва Украина ўртасидаги учрашув бекор қилинди.

Швейцария соғлиқни сақлаш департаменти Украина миллий жамоаси делегациясини тўлиқ карантинга юборган.

Украина футбол ассоциациясининг қайд этишича, УЕФА ва Швейцария футбол ассоциацияси учрашувни ўтказишга рози бўлган, аммо маҳаллий органлар ўйин ўтказилишига тўсқинлик қилган. Учрашувнинг кейинги масаласида УЕФА қарор чиқариши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар