17.11.2020 08:20
6107
Моуриньо миллий жамоалар ўйинларининг оқибатлари ҳақида кинояли пост ёзди 

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо халқаро ўйинлар туфайли юзага келган танаффус ҳақида фикр билдирди.

«Ажойиб футбол ҳафталиги. Миллий жамоалар ўйинларидаги  зўр атмосфера, ажойиб ўртоқлик ўйинлари ва мутлақ хавфсизлик.

Ўйиндан кейинги коронавирус тестлари натижалари, жамоавий машғулотлар пайтида майдон бўйлаб югураётган бегоналар ва бошқалар. 

Фақат 6 футболчи иштирок этган машғулотдан сўнг ўзингизга ғамхўрлик қилиш вақти келди», – деб киноя билан ёзади португалиялик мутахассис «инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоалар ўйинлари ва йиғинлари вақтида кўплаб ўйинчилар коронавирус юқтириб олмоқда. Жумладан, 16 ноябрь куни «шпорлар»нинг ирландиялик  ҳимоячиси Мэтт Доэртида COVID аниқланди.

«Тоттенҳэм» АПЛда 8-турдан сўнг 17 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар