17.11.2020 21:06
6810
Мидо акасининг тўйига бориб, коронавирус юқтириб олган Салоҳни танқид қилди 

Миср миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мидо коронавирус юқтириб олган ҳамюрти Муҳаммад Салоҳни танқид қилди. Мидонинг сўзларига кўра, «Ливерпуль» форварди акасининг 800га яқин киши қатнашган тўйига бормаслиги керак эди.

«Балки, мени сўзларим учун танқид қилишар, аммо айтишим керак. Салоҳ Мисрнинг ўйини арафасида акасининг тўйига бориб катта хатога йўл қўйди. У коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга бефарқ эканлигини кўрсатди. Ва энди бунинг натижасини кўриб турибмиз.

Миср миллий жамоаси муҳим ўйин олдидан асосий ўйинчисини йўқотди. Салоҳ жамоадошларининг соғлигига ҳам хавф туғдирди. Бундай пайтда у акасининг тўйига бормаслиги керак эди. У ерда 800дан ортиқ одам бор эди. Уларнинг ярми Салоҳ билан учрашганда, уни ўпишди», – дея Мидонинг сўзларини келтиради Daily Star.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар