17.11.2020 11:43
2565
Чили бош мураббийи Санчеснинг жароҳати учун «Интер»дан узр сўради

Чили миллий жамоаси бош мураббийи Рейнальдо Руэда ҳужумчи Алексис Санчеснинг жароҳати учун «Интер»дан узр сўради.

Аввалроқ Чили футбол федерацияси ва итальян клуби ўйинчининг жароҳати борасида зиддиятга боришганди.

«Интер»ни жуда ҳурмат қиламан. Балки, бундай гапларни айтмаслигим керак эди. Тиббий мутахассислар футболчиларнинг соғлиги билан шуғулланишлари керак. Кечирим сўрайман», – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Calciomercato.

Руэда аввалроқ «Интер»ни танқид қилганди. У Санчеснинг жароҳатида клубнинг айбдорлигини, футболчи жароҳатига қарамай майдонга тушишга мажбур қилинганини айтганди. Бундан ташқари мураббий «Интер» Чилини ҳурмат қилиши кераклиги ҳақида гапириб, «Биз мустамлакалар даврида яшамаяпмиз, буни тушуниб олайлик», – деганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар