16.11.2020 20:02
5058
Месси фаолиятини якунлаган Гаго ва Маскерано билан хайрлашди 

«Барселона» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини якунлашга қарор қилган ҳамюртлари Фернандо Гаго ва Хавьер Маскеранога таъсирли мурожаат ёзди.

«Мен билан бирга бўлган ва мен билан бир жамоада ўйнаган икки инсон футболни тарк этмоқда. Фурсатдан фойдaланиб, улар билан хайрлашмоқчиман.

Фер, умид қиламанки, сенда ҳаммаси яхши. Биз 17 йил олдин учрашган эдик. Ўшандан бери сен билан миллий жамоада ўйнаганимдан ва клублар доирасида рақобатлашганимдан мамнунман. Биламан, ҳаммаси яхши бўлади ва сен ўз орзуларинг сари ҳаракат қилишда давом этасан.

Хавьер билан кўп вақтни бирга ўтказдик ва кўп нарсаларни баҳам кўрдик. Биргаликда Аргентина миллий жамоасида ҳам, «Барселона»да ҳам бахтли ва оғир лаҳзаларни бошдан кечирдик. Кетганингдан сўнг сени соғиндик. Сенга ва оилангга доимо энг яхши тилакларни тилайман», – деб ёзади Месси «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар