16.11.2020 20:04
3550
Фернандеш: «Скоулз Лэмпард ва Жеррарддан кучлироқ бўлган»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоанинг собиқ хавбеки Пол Скоулз ҳақида гапирди.

«Эҳтимол, ўйин услуби бўйича Скоулзга яқинман. У жарима майдончаси атрофида ўйнашни, пас беришни ва жуда кўп голлар уришни яхши кўрарди. Менимча, Пол дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларидан эди.

Англия ҳақида гап кетганда кўпчилик Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпардни эслайди. Аммо Скоулз натижаларга бошқалардан кўпроқ таъсир кўрсатган. Ва сўзларимни муҳокама қилишларидан олдин айтмоқчиманки, мен Англиядаги барча яримҳимоячиларни кўрмаганман. Аммо олдинги авлодда бу уч футболчини энг яхшилари деб ҳисоблайман. Ва шахсан мен учун Скоулз – улар ичида энг зўри», – дея Фернандешнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар