15.11.2020 17:34
3635
Конте: «Ҳаттоки Клопп ҳам «Ливерпуль»да 4 йил ҳеч нарса юта олмаган»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте ҳозирги жамоасини Жозе Моуриньо бошқарган «Интер» билан таққослаш нотўғри эканлиги ҳақида гапирди.

«Моуриньонинг «Интер»ида кўп нарсани ютишга эришган футболчилар жамланганди. Таркибдаги ўша ўйинчилар кучли босимга кўниккан, ҳал қилувчи паллаларда ҳам жавобгарликни ҳис қилиб, хатога йўл қўймайдиган футболчилар бўлган. 

Ўтган мавсумда фақат ўзимизнинг эмас, бегоналарнинг хатоси бизга қимматга тушди. Биз чемпионлик учун курашда «Ювентус»дан бор йўғи бир очкога ортда қолгандик. Футболда ҳеч ким ҳеч қачон барчасига осонлик билан ета олмайди. Ҳаттоки Клопп ҳам «Ливерпуль»да 4 йил ҳеч нарса юта олмаган. Унга ҳам яхши жамоани шакллантириши учун ҳар йили вақт билан бирга яхши трансферлар керак бўлган», - дея Контенинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, Антонио Конте мураббийлигидаги «Интер» А Серия 7-туридан кейин 12 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар