13.11.2020 16:01
8618
«Спартак» директори Остон Ўруновнинг Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига бормагани сабабини айтди

Москванинг «Спартак» клуби бош директори Шамиль Газизов Остон Ўрунов ҳақида фикр билдириб, яримҳимоячининг Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига бормагани сабабини айтиб ўтди.

«Ўруновни ёрқин келажакка эга кучли футболчи деб биламан. Мен ҳар доим мана шундай ёшлар билан ишлашни ёқтираман. Остонни ўзим бирга ишлаган энг иқтидорли футболчилардан бири деб ҳисоблайман. Унга доим ишонганман ва ишонишда давом этаман. У жароҳатидан тикланиш жараёнида эканлиги боис, миллий жамоаси йиғинига бора олмади. «Спартак» — катта клуб, бу ерда исталган футболчи катта босим ва масъулиятни ҳис қилади. Аминманки, Остон барчасини енгиб, янада кучли футболчига айланади», дейди Газизов «Спорт Экспресс»га берган интервьюсида.

Маълумот учун, «Спартак» клуби ўтган ҳафтада Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасининг БААдаги йиғинига боришини эълон қилган, аммо Остон жароҳатини янгилаб Тошкентга кела олмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар